Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2022 йилдаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 283 - сонли қарори ижроси юзасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилоят филиалида фаолият юритаётган урта тиббиёт ходимлари уртасида йилнинг "Энг яхши тез тиббий ёрдам фельдшери" номинацияси бўйича 4 та шартдан иборат бўлган тадбир ўтказилди. Тадбир 2 босқичли ташкил қилинган бўлиб, 1- босқичда туман кесимида ғолиб чиққан 13 та фельдшер вилоят босқичида ғолиблик учун курашди ва "Ҳакамлар Ҳайъати"нинг қўйган балларига асосан, биринчи ўринга Хива туман станцияси фельдшери Марҳабо Матякубова,иккинчи ўринга эса Урганч шаҳар станцияси фельдшери Шаҳло Раҳимова муносиб деб топилди.Учинчи ўринни "Call маркази" ходими Дилноза Комилова эгаллади .Тадбир ғолиблари филиалнинг касаба уюшмаси томонидан қимматбахо совғалар ҳамда саёҳат учун йўлланмалар билан тақдирландилар.