9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Инсон қадри ва унинг хотираси муқаддас” мавзусида Республика Тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилояти филиалида тадбир ташкил этилди.Тадбир давомида тез тиббий ёрдам тизими соҳасида кўп…………..

9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Инсон қадри ва унинг хотираси муқаддас” мавзусида Республика Тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилояти филиалида тадбир ташкил этилди.Тадбир давомида тез тиббий ёрдам тизими соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, оламдан ўтган тиббиёт ходимларининг оила аъзоларига Ёдномалар топширилди. Шунингдек, ҳозирги кунда халқ саломатлигини сақлаш йўлида эзгу ва хайрли ишлар амалга ошираётган тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари Республика кенгаши томонидан берилган Қадрномалар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Тадбирда филиал директорининг ўринбосари Ж. Абдиримов, Республика Тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилояти филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.С. Каландаров ҳамда марказ ходимлари иштирок этдилар.
8-05-2026, 22:34
Sahifaga qaytish